Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганлик 3 киши Ўзбекистондан 2 миллион доллардан ортиқ пулни олиб чиқиб кетмоқчи бўлди

Қирғизистон билан чегарага йўл олган фуқароларнинг автомобилларидан катта миқдорда пул топилди.

84views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ДХХ томонидан Наманганнинг Косонсой туманида яшовчи ака-укалар автомашинада “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди
Автомашинасида бир дона полиэтилен пакетда 205,6 минг АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836,3 минг АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800 минг АҚШ доллари, жами 1 млн 841,9 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсойда яна бир тадбиркор қўлга олинди. Унинг Маlibu русумли автомашинасида 167 минг 100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 млн 9 минг АҚШ долларининг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.
84views0replies
0

Комментарии