Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда археология ёдгорлиги бузилиб, тупроғи сотиб юборилди

Мазкур ҳолат сабаб маданий меросга салкам 50 млрд сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

65views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган “Кунжутлитепа” археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд сўмлик зарар етказган. 
Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни ЖКнинг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан Р.О. қамоққа олинган.
65views0replies
0

Комментарии