Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги вазият оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Афғонистон ва Ўзбекистон махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида Давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди.

500views0replies
0

ТИВ

21 август куни Афғонистоннинг 24 нафар фуқароси Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, ҳодиса юзасидан музокаралар ўтказилган. 
Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди.
Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда.
Ўзбекистон икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирган. Олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда.
Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканлигини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқладилар.
500views0replies
0

Комментарии