Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда меҳнатга жалб қилинган маҳкум эхтиётсизлик оқибатида вафот этди

Ушбу ҳолатни яшириш мақсадида сохта имзолар киритган масъуллар қамалди.

330views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарёдаги қамоқхоналардан бирида эҳтиётсизлик бир маҳкумнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастури хабар берди. Аниқланишича, маҳкум ўша куни меҳнат муҳофазасига жалб қилинган.
Судга оид ҳужжатларга кўра мазкур бахтсиз ҳодисадан сўнг олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида муассасанинг режалаштириш ва ишлаб чиқариш бўлими, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси ва цех мутахассисининг ишга жалб қилинган маҳкумларга техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши бўйича йўриқномадан ўтказмаганлиги ва ҳисобга олиш дафтарига ҳолатни яшириш мақсадида сохта имзолар киритганлиги маълум бўлди.
Ўша куни воқеанинг бевосита гувоҳи бўлган марҳум маҳкумнинг шериги ҳолатни кўз очиб юмгунча содир бўлганини, тупроқ остида қолиб кетган шеригини қутқаришга бироз кеч қолишганини айтиб, марҳумнинг муассаса интизомига доимий амал қилиб келганини таъкидлади.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида бахтсиз ҳодиса сабаблари ва уни келтириб чиқарган омиллар бўйича судланувчилар фикрлари ва тўпланган ҳужжатлар муҳокама қилинди. Унга кўра, суд айбдорларга ўз ҳукмини эълон қилди. ЖКнинг 59-моддаси 2-қисмига асосан қисман қўшиб, узил-кесил доимий яшаш манзилидан чиқиши чекланган ҳолда 3 йил 6 ой, цех мутахассисига ҳам суд ҳукми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
330views0replies
0

Комментарии