Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини таниш тизими ишга туширилади

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу орқали жамиятда кўплаб муаммоларга ечим топилади. Фуқаролар хавфсизлиги таъминланади, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатланади.

48views0replies
0

president.uz

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини таниш тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 69-сессиясида маълум қилинди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.
Қайд этилишича, Сессияда депутатлар ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Шавкат Файзиевнинг "Биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш тизими лойиҳа концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ахборотини муҳокама қилди.
Мутасадди таъкидлашича, аҳоли саломатлиги ва жамоат тартибини сақлашда, ҳуқуқбузарликлар олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашда ушбу тизим аҳамияти катта. Биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш комплекс тизими яратилмоқда.
Тизим ишга туширилиши орқали жамиятда кўплаб муаммоларга ечим топилади.
Илғор технологиялар асосида хавфсизлик таъминланади, ижтимоий объектлар, жамоат жойларида назорат ва тезкор ахборот тизими такомиллаштирилади, биометрик маълумотлар базасига асосланган назоратни кучайтириш механизми жорий этилади, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга эришилади.
“Тизим аҳоли саломатлигини таъминлаш, вирусли, юқумли касалликлар тарқалиши, жиноятчилик ва терроризм каби хавф-хатарлар олдини олиш йўналишидаги ишларга катта ёрдам бўлади”, - дейилади хабарда.
48views0replies
0

Комментарии