Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда поезд аёлни уриб кетди — видео

35 ёшли аёл темирйўл изида маст ҳолда ўтирган бўлган. Огоҳлантирувчи сигналларга қарамасдан аёл жойидан туролмаган.

780views0replies
0

Видеодан кадр

Темирйўлда ҳаракатланувчи электропоезд тахминан 35 ёшлар атрофидаги аёлни уриб юборди. Ҳодиса пойтахтнинг Яшнабод туманида содир бўлган. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди. Хабарга кўра , мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 16 август куни 23:30 ларда “Ҳамза- Тошкент “ йўналишида юз берган.
Аниқланишича, темирйўлда ўтириб олган аёлни кўрган машинист бир неча бор унга қарата огоҳлантирувчи сигнал берган. Лекин аёл меъёрдан ортиқ спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли ўрнидан тура олмаган.
Электропоезд кутилмаганда темирйўл изида ўтирган аёлни туртиб юборган, натижада, аёл жиддий жароҳат олган. Сўнгра аёл шошилинч равишда пойтахтдаги тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли тиббиёт клиникасига олиб келинган.
“Бемор аҳволи оғирлиги сабабли беморга тезкор равишда тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Беморга бош мийянинг очиқ жароҳати, бош мийянинг енгил тарзда лат ейиши, бош, чап пешона соҳаси суягининг ёрилиб синиши пешонаси соҳасидаги ва тизза соҳасидаги эзилиб кетган жароҳатлар ва мастлик ташхиси қўйилди,”- дейди шифокор.
Маҳалла фаолларидан бири эса мазкур оилани 2004-йилдан бери таниши ва ичкилиликка ружу қўйганлигини таъкидлаб ўтди.
Аёл аҳволи яхшилангач, ҳозирда қониқарли аҳволда уйига рухсат берилган.
780views0replies
0

Комментарии