Поиск
RUUZ

Общество

UzAuto Сирдарёда автобусдаги газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлганига изоҳ берди

UzAuto маълумотларига кўра, автобус бензинда ҳаракатланишга мослаштирилган, бироқ уни сотиб олган компания ўзбошимчалик билан автобус том қисмига 60 литрли газ баллонларини ўрнатган.

165views0replies
0

ФВВ

Жорий йилнинг 18 август куни Сирдарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.  Ушбу ҳолат бўйича "Ўзавтосаноат" АЖ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, “Ўзавтосаноат” AЖ тизимидаги Комплаенс хизмати ходимлари ҳамда "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ ҚК масъул ходимлари зудлик билан воқеа жойига бориб ўрганишганида, 18 август куни соат 14:30 атрофида Сирдарё вилояти Оқ Олтин туманида жойлашган, “NUR TRANS GAS” МЧЖ газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида Isuzu SAZ NP21 русумли автобуснинг уст қисмига ўрнатилган газ баллонларидан бири портлаганлиги маълум бўлди.
"Мазкур автобус дизель ёқилғисида ҳаракатланишга мослашган ҳолда 2012 йилда "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилиб, МЧЖнинг Хоразм вилоятидаги расмий диллери орқали сотилган. Кейинчалик, автобусни сотиб олган корхона томонидан 2014 йилда 60 литр сиғимли, 6 дона газ балонлар автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолда, автобуснинг уст қисмига ўрнатилган.
Бундан ташқари, ушбу автобус бир йиллик кафолат даврида кафолат талаблари бўйича белгиланган даврий кўрикдан ўтказиш масаласида расмий дилерга мурожаат қилмаган. Таъкидлаш керакки, кафолатли хизмат кўрсатиш соҳаси сиёсатига кўра, автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолларда, берилган кафолат доирасидан ўз-ўзидан чиқиб кетади", — дейилади муносабатда
Юқоридаги ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.
165views0replies
0

Комментарии