Поиск
RUUZ

Происшествия

Афғонистоннинг 24 нафар фуқароси Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтди

Қоидабузарлар қўлга олинган. ДХХ ҳолат юзасидан маълумот берди.

407views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон муваққат ҳукумати ҳарбийлари Ўзбекистон билан чегарадаги Орол-Бобо оролини босиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятидаги Орол Пайғамбар ороли ҳудудида 21 август куни бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари Давлат чегарасини бузиб, ўз қайиқларида юқорида қайд этилган орол томон боғлаб тургани кўринган. Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегара чизиғи ҳарбийларига қоидабузарлар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, Ўзбекистон Давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиниши сабаб бўлганлиги аниқланган.
Айни пайтда Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.
407views0replies
0

Комментарии