• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 22 августа 2022

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди

Россиянинг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган ЙТҲда 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди.

407
0
Ульяновск вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Россия Федерациясининг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қирғизистон фуқароларининг нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Давлат раҳбари қардош Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради, жабрланганлар шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ульяновск вилояти ҳудудида иккита юк машинаси ва битта йўловчи автобуси тўқнашиши натижасида дастлабки маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, улардан 14 нафари Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган.

407
0