Поиск
RUUZ

Общество

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади

Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди.

130views0replies
0

Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади. Бу ҳақда бугун, 22 август куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди. 
Қайд этилишича, тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинганда, йўл қўйган хатоси учун тадбиркорга 6 ой давомида жазо қўлланилмайди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда айланмадан солиқ тўлаётган 370 мингдан зиёд кичик тадбиркорларнинг солиқ бўйича ўртача ойлик тўлови 1 миллион сўм атрофида.
Касса чеки бермагани учун 5 миллиондан 10 миллион сўмгача молиявий, шунингдек 3 миллиондан 12 миллион сўмгача маъмурий жарима солинади. Яъни, кичик тадбиркорлар учун ҳам, йирик корхоналар учун ҳам жазо бир хил.
Умуман, савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларимизни қарийб 30 йилдан бери қийнаб келадиган муаммо ҳам ечилади, яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади. (Жиноят кодексининг 189-моддаси). 
Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади.
Таъкидланишича, жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги керак.
130views0replies
0

Комментарии