Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда микро бизнес учун ягона 4 фоизли айланмадан олинадиган солиқ ставкаси жорий этилади

Корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлгани — микро бизнес бўлади.

166views0replies
0

president.uz

2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилинди. 
Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.
Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди
"Ушбу имкониятлар 370 минг тадбиркорга енгилликлар яратади ва уларга жуда катта стимул беради", - деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, давлат раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.
Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.
Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:
1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;
10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;
100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.
Президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.
Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:
- кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;
- мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;
- соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;
- давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).
166views0replies
0

Комментарии