Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил 264 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди

ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Улар Президент гранти учун даъвогарлик қилади.

281views0replies
0

UzNews.uz

ДТМнинг Mandat.dtm.uz сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 185,8 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 264 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.
Бунда 250-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади.
Натижаларга кўра, 225-ўриндан 264-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,8 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади. Шунингдек, республика бўйлаб 1 киши максимал балл — 210 баллни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам давлат гранти асосида ўқишади.
281views0replies
0

Комментарии