Поиск
RUUZ

Спорт

Футбол бўйича ДХХ кубоги республика финал босқичига қуръа ташланди — фото

ДХХ кубоги республика босқичида футболдан 14 та ва мини-футболдан 14 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришади.

198views0replies
0

UzNews.uz

ДХХ ташаббуси билан 2021 йилда илк маротаба республиканинг барча туман, шаҳар ва вилоятлари кесимида уюшмаган, ишсиз ҳамда кам таъминланган ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича ДХХ Раиси кубоги мусобақалари ташкил этилди. Унда 7 779 та жамоа вакиллари нуфузли кубокни қўлга киритиш учун баҳс олиб боришди.
Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказиб келинмоқда.
биринчи босқич – ёшлар ўртасида туман/шаҳар мусобақалари (апрель-май ойларида ўтказилди);
иккинчи босқич – туман/шаҳар ғолиблари ўртасида ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиғи кубоги мусобақалари (июнь-июль ойларида ўтказилди);
учинчи (финал) босқич – вилоят ғолиблари ўртасида ДХХ кубоги учун республика босқичи мусобақалари.
Бугун, 21 август куни Тошкентда жойлашган "Бунёдкор" стадионида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари (умумий 28 та жамоа) пойтахтга етиб келди.
Қуръа ташлаш маросимида жамоалар қуйидаги кўринишда гуруҳларга бўлинишди.
Республика босқичи ўйинлари - футбол бўйича гуруҳ, мини-футбол бўйича гуруҳ ва финал учрашувлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли сунъий қопламали майдонларда, футболнинг финал учрашуви пойтахтдаги “ЖАР” стадионида ўтказилиши белгиланган.
Футбол ва мини-футбол бўйича ғолиблар маҳалласига мини-футбол майдонлари, 2-ўринга универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3 ва 4-ўринларни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдонларини барпо этилади.
Қуръа ташлаш маросимидан олинган суратларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
198views0replies
0

Комментарии