Поиск
RUUZ

Происшествия

Шаҳрисабздаги туғруқхонада туғилган чақалоқ икки кун ўтиб вафот этди

Ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда.

273views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Шаҳрисабздаги туғруқхонада туғилган чақалоқ икки кун ўтиб вафот этгани ҳамда чақалоқнинг яқинлари гўдак соғлом туғилганини айтиб, мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.
Маълум бўлишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида 5 август куни туғилган гўдак 7 август куни вафот этган. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўша куннинг ўзида иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
273views0replies
0

Комментарии