Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ёниб кетган атир дўконини 41 ёшли шахс ёққани аниқланди

Мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

962views0replies
1

UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги дўконлардан бири ёқиб юборилгани ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур дўконни ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 
Маълум қилинимшича, жорий йилнинг 18 августга ўтар кечаси тахминан соат 02:00 ларда Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасида жойлашган дўкон ва гўзаллик салонида ёнғин содир бўлган. Ўтказилган текширув жараёнида ёнғин 1981 йилда туғилган Н.Ж. томонидан содир этилганлиги аниқланди. 
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
962views0replies
1

Комментарии