Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ кучли таъсир қилувчи "Регапен" ва "Тропикамид" дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди

Тошкент ва Тошкент вилоятида қўлга олинганларнинг шахсий буюмлари ва автомашиналарига яширилган қарийб 10 минг дона "Регапен" ва 3 минг дона "Тропикамид" борлиги аниқланди.

92views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Фарғона туманида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Damas автомашинаси Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида тўхтатилганда, Қирғизистондан олиб кирилган ва кейинчалик Тошкент шаҳри орқали Сирдарёга олиб бориш режа қилинган 4200 дона "Регапен" 1000 дона "Тропикамид" кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процесуал тартибда расмийлаштирилди.
"Фарғона- Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Тошкент шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Nexia 2 автомашинаси Тошкент шаҳридаги "Шарқ" ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда автомобиль юк хонасидаги метан газ баллонининг ичига ҳуфёна тарзда яширилган 999 дона "Тропикамид" 3356 дона "Регапен";
Фарғона вилоятида яшовчи 1987 йилда туғилга шахс Тошкент вилояти Ўртасарой туманида қўлга олиниб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилганда, 90 дона "Тропикамид" ва 1680 дона "Регапен";
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса "Бектемир" ЙПХ масканида Lasetti автомашинаси текширилди. Унда йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли полиэтилен пакетда 504 дона "Регапен", 91 дона "Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, уларнинг ноқонуний айланмасининг олди олинди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
92views0replies
0

Комментарии