Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда 10 тага яқин автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди: қурбон бор

“Зил-130”лар, ЙПХ инспекторининг Cobalt’и, Damas ва яна бир нечта машиналар тўқнашиши натижасида 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Яна икки киши жароҳат олган.

351views1replies
0

Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 18 август куни соат 23:30 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги йўлда 52 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Зил-130" русумли юк автомашинаси носоз ҳолда тўхтаб қолган. Шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Cobalt русумли ЙПХ хизмат автомашинасида маёқчаларини ёқиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб турган вақтида, 21 ёшли зоминлик ҳайдовчи "Зил-130" русумли юк автомашинаси билан ЙПХ инспекторининг хизмат автомашинасини чап томонини қириб ўтиб, олдинда тўхтаб турган юк машинасининг орқа қисмига урилган.
Юзага келган тирбандлик туфайли тўхтаб турган 26 ёшли бухоролик ҳайдовчи бошқарувидаги Damas орқасидан ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли зоминлик ҳайдовчи бошқарувидаги "Зил-130" русумли юк автомашинанинг тормоз тизими ишламай қолиши натижасида, олдиндаги автомашиналар ўнг томони ва бордюр ўртасидан юриб кетган. Оқибатда юк машинаси Самарқанд вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи 53 ёшли пиёдани уриб юбориб ҳаракатланишда давом этган ва Cobalt русумли ЙПХ хизмат автомашинасининг орқасидан уриб техник шикаст етказган.
ЙТҲ оқибатида 21 ёшли "Зил-130" русумли ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган ва икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
351views1replies
0

Комментарии