Поиск
RUUZ

Общество

“Навоий ИЭС” АЖ 70 дан ортиқ тадбиркорлардан 8 млрд сўмлик ортиқча маблағ ундирди

“Навоий ИЭС” иссиқлик энергиясини белгиланган нархлардан 37 фоизга қиммат етказиб бериб, тадбиркорлардан ортиқча маблағ ундириб келгани аниқланди.

465views0replies
0

nies.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабарига кўра, Навоий вилоятида 150 гектардан ортиқ ер майдонига иссиқхоналар қурилган бўлиб, у ерда фаолият юритаётган тадбиркорларга табиий монополия субъекти ҳисобланган “Навоий ИЭС” АЖ томонидан ишлаб чиқилган 1 Гкал иссиқлик энергияси белгиланган нархларда яъни 166,1 минг сўмдан етказиб бериш ўрнига ўртача 227,5 минг сўмдан ёки 37 фоизга қиммат нархда етказиб берилганлиги натижасида жами 70 дан ортиқ тадбиркорлардан қарийб 8 млрд сўмлик ортиқча маблағ олиб келинган. 
Мазкур масала бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини тиклаш бўйича кўрилган чоралар натижасида асоссиз ундирилган маблағларни тадбиркорларга қайтариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Қўмитанинг ушбу қарорлари Навоий туманлараро маъмурий суди томонидан қаноатлантирилди. Бунда тадбиркорларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши кутилмоқда.
465views0replies
0

Комментарии