• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 19 августа 2022

Тошкентда ЙПХ автомашинаси ёниб кетди

ЙПХ автомашинасининг ёниб кетишига двигатель қисмидаги электр симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлган.

485
0
ЙҲХБ

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Новза метро бекати яқинида ЙПХ автомашинаси ёниб кетгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 19 август куни соат 12:20 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор М.Х. бошқарувидаги Lacetti автомашинасининг двигатель қисмида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ушбу ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган, ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Чилонзор тумани бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

485
0