• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 19 августа 2022

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини салқин ва булутли об-ҳавода ўтказишади

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

19 августа 2022
321
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Урал минтақаларидан қуруқ ва салқин ҳавонинг кириб келиши давом этади. 

Республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 август кунлари секундига 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонли шамол эсади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги 24-27 м/с гача кучайиши мумкин.

Бугун, 19 август куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +32…+35 даража оралиғида бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати +12…+15 илиқ, кундузи +27…+30 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлим нормасидан 3-5 даража пастроқдир.

19 августа 2022
321
0