• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2022

Бугун Тошкентда қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади — харита

V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида бугун кечқурун бир қатор кўчалар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

955
0

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, бугун, 19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтнинг қуйидаги кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади: 

— Тошкент халқаро аэропортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;

— Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;

— Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;

— Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;

—Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;

— Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;

— Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;

— Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.

955
0