• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2022

Наманганда зиёратгоҳдан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди

Ўғирликда гумон қилинаётган икки нафар шахс қўлга олинган. Улар қўлёзма нусхасини Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирига яшириб қўйилгани аниқланган.

402
0
Видеодан кадр

Чортоқ тумани "Султон Увайс Қараний" зиёратгоҳида бўлган Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида китоб Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан бирида яширинча сақланиб келинаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Наманган ИИБ хабар берди.

Хабарга кўра, ўғирликда гумон қилинаётган икки нафар шахс қўлга олинган. Ашёвий далил сифатида олинган Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган.

Гумонланувчилар Жиноят процессуал кодексининг 221- моддаси тартибида ушланиб, қамоққа олинган. Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”- дейилади хабарда.

402
0