• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 19 августа 2022

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳини "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотлади

Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.

436
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни Ўзбекистоннинг юксак мукофоти – "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотлади.

Бу орден яқинда, Ўзбекистоннинг 2022 йил 15 августдаги қонунига мувофиқ таъсис этилди. У билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мукофотланади.

Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.

436
0