Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги масжидда содир этилган терактга муносабат билдирди

"Биз террорчилик ҳаракатини кескин қоралаймиз" — дейилади ТИВ баёнотида.

222views0replies
0

Twitter

ЎзбекистонТашқи ишлар вазирлиги 17 август куни Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги масжидлардан бирида содир этилган портлаш юзасидан баёнот билан чиқди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Кобулдаги масжидлардан бирида шом намози вақтида содир этилган портлаш оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилган.
"Биз террорчилик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва ушбу ваҳший ҳаракат ташкилотчилари ва айбдорларини аниқлаш учун барча чоралар кўрилишига умид билдирамиз.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", — дейилади хабарда.
222views0replies
0

Комментарии