Поиск
RUUZ

Происшествия

Сирдарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди

Портлаш автобусга газ қуйиш шохобчасида ёқилғи қуйишдан кейин содир бўлган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа идоралар раҳбарлари етиб борган.

277views0replies
0

ФВВ

Бугун, 18 август куни тахминан соат 14:30 атрофида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган Isuzu автобуси метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ балонларининг бирида ёрилиш содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган.
Шунингдек, воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
277views0replies
0

Комментарии