Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда банк ходимлари фуқаронинг “пластиги”дан пулларни ўғирлашди

“Агробанк”нинг икки ходими салкам 50 млн сўм пулни фуқаронинг банк картасидан ечиб олди.

167views0replies
0

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи фуқаро О.С. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига тегишли бўлган “Ҳумо” банк картасида бўлган жами 48 млн 640 минг 550 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида О.С.нинг банк картасидан пулларини ўғирлаган шахслар “Агробанк” Олтинсой тумани бўлими ходимлари, Шўрчи туманида яшовчи, Қ.Ш. ва А.С. эканлиги аниқланди.
Ушбу фуқароларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
167views0replies
0

Комментарии