Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарё вилояти ҳокими туман прокурорини ҳақоратли сўзлар билан сўккан аудиоси тарқалди — аудио

Ҳокимлик аудиоёзувга изоҳ берди. Шунингдек, Бош прокуратура тарқалган аудиоёзувни ҳаққонийлигини ўрганмоқда.

547views0replies
0

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Ангор тумани прокурори билан бўлиб ўтган мулоқоти акс этган аудиосуҳбат ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аудиоматериал жорий йилнинг феврал ойида ҳокимлик соатида бўлиб ўтган муҳокамадан кесиб олиниб, бошқача талқин қилинган.
"Асл ҳолатда йиғилишда кун тартибига қўйилган масалалар муҳокамаси жараёнида вилоят раҳбари Ангор тумани сектор раҳбарларидан туманнинг инвестиция, экспорт ва солиқ тушумлари бўйича йўл қўйган хато ва камчиликларини танқидий муҳокама қилиб, танбеҳ берган. Шу жумладан, туман прокурорига ҳам. Мазкур йиғилиш танқидий руҳда ўтганлиги сабабли вилоят ҳокими асабий ҳолатда гапиришга мажбур бўлган", — дейилади муносабатда.
Агар ушбу йиғилиш жараёнидан кесиб олиниб монтаж қилинган ва турлича талқин этилаётган аудиоматериалдаги ҳолатлар ўрганиш натижасида қонунга хилоф деб топилса, қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилишига тайёрлиги ҳокимлик Матбуот хизмати маълум қилади.
547views0replies
0

Комментарии