Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда атир-упа савдо дўкони ёниб кетди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин бўйича маълумот берди.

383views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 18 август куни Яшнобод тумани "Тузел-2" даҳасидаги атир дўконларидан бири ёниб кетганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Аниқланишича, бугун, соат 01:57 атрофида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани "Ватандош" МФЙ Тузел 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватида атир-упа савдо дўконининг 35 кв.м ва унга туташ бўлган 2 та МЧЖнинг 15 кв.м майдонда офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғинни бартараф этиш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Экипажлар ҳодиса жойига соат 01:59 да етиб борган ва ёнғин соат 02:10 да ўчирилган.
Савдо дўконининг 60 кв.м. майдони, МЧЖларнинг 90 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
383views0replies
0

Комментарии