Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways’нинг айрим самолётлари сотувга қўйиляпти

Давлат активларини бошқариш агентлиги самолётларни сотиш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

116views0replies
1

Wikimedia

“Uzbekistan Airways” АЖ айрим самолётларини сотмоқчи. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Uzbekistan Airways” АЖнинг айрим самолётлари тури ва русумини инобатга олиб, лотларга бўлган ҳолда сотиш жараёнларини ташкиллаштириш учун хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди. 
Қайд этилишича, барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 29 август куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишларини сўралган.
Битим бўйича ишлар Консультант, Буюртмачи ва Сотувчи вакиллари ўртасида яқин ҳамкорликда амалга оширилиши кутилмоқда.
Сотилмоқчи бўлган самолётлар 1989 ва 2013 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган бўлиб, жами 19 тани ташкил қилади.
Самолётлар (18 та ҳаво кемалари ва 1 та симулятор) 6 та лотларга бўлинган, шу билан бирга консультантнинг тавсиялари асосида бозор талаблари ва таҳлил натижаларига мувофиқ лотлар таркиби ўзгартирилиши мумкин.
116views0replies
1

Комментарии