Бугун кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
G4 даражалик магнит бўрони юқорироқ таъсир кучига эга бўлиб, 6 баллик магнит майдон геомагнит пўртана (шторм) кучига эга. Бу куч алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими, сунъий йўлдошлар парвози, қувур ва трубалардаги индукция ҳаракати, геологик қидирув ишлари ҳамда инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Бугун кун давомида жуда ҳам кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлилик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.