Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда 23 ёшли йўловчи вафот этди

Nexia автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб бетон тўсиққа бориб урилган.

228views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 17 август куни тахминан соат 02:40 атрофида Миробод тумани, Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган С.А. Nexia автомашинасида ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, бироқ автомашинада бўлган йўловчи 1999 йилда туғилган Э.Р. олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси (266-моддаси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
228views0replies
0

Комментарии