Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада қассоб йигит ака-укани пичоқлади

Жабрланганларнинг бири олган тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган.

501views0replies
0

ИИВ

Бир қассоб йигит ака-укаларни пичоқлаб бирини ўлимига сабаб бўлгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 17 август куни фуқаро Х.А Бағдод тумани Мирзабод МФЙ ҳудудида жойлашган ўзига тегишли бўлган гўшт дўкони олдида фуқаролар А.Т ва Ш.Т билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида Х.А гўшт дўконидан олган пичоқ билан фуқаролар А.Т ва Ш.Т.ларга тан жароҳати етказган.
Туман тиббиёт бўлимининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.Т. олган оғир тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган.
Фуқаро А.Т енгил тан жароҳат олган ҳолда шифохонада даволанмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор шахс қўлга олинган.
501views0replies
0

Комментарии