ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 21:00 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 19 ёшли ҳайдовчи Ш.Н. Lacetti’да ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган "Анжир" ресторани рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган.
Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келиб, ҳайдовчи Ш.Н. ва бир нафар йўловчи вафот этган. Яна 2 нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
ЙТҲ юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ЙТҲ содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.