Поиск
RUUZ

Общество

Олти ой ичида меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор 12 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Мазкур даврда 41 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

48views0replies
0

АОКА

2022 йилнинг 1-ярмида меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор 12 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2022 йилнинг 1 ярим йиллигида меҳнат муносабатларига оид жами 11 минг 600 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 6 551 таси қаноатлантирилган, 4 546 тасига тушунтириш берилган.
Ярим йилда 14 066 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 41 150 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Натижада, 5 935 нафар мансабдор шахсга 12 млрд 57 млндан ортиқ маъмурий жарима қўлланилган.
Суд органларига 1000 дан ортиқ даъво ариза киритилиб, 5 млрдан ортиқ ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундирилди.
48views0replies
0

Комментарии