Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортида “замонавий” юк аравалари пайдо бўлишига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда аэропортда юк аравачаларига оид танқидлардан сўнг компания 1000 та янги багаж аравалари олиб келди.

104views0replies
0

Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олди. Бугунги кунда учиб кетиш ва учиб келиш залларига керакли миқдорда юк аравачалари етказилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Тошкент аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ қийин вазият юзага келган эди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, танқидларга сабаб бўлганди.
Компаниянинг таъкидлашича, “Abadiya Trade” хусусий корхонаси олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузган ҳолда ушбу хизматни кўрсатишдан бош тортган ва барча юк аравачалари олиб кетган. Uzbekistan Airports бошқарув компанияси минтақавий аэропортлардан бир қанча юк аравачалари Тошкентга олиб келишга, шунингдек, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлган.
"Айни пайтда “Тошкент” аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари ҳам келтирилади", - дейилади хабарда. 
104views0replies
0

Комментарии