Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда $50 минг пора олган прокуратура терговчиси 13 йилга қамалди

Учтепа тумани прокуратураси терговчиси бўлиб ишлаган шахс МЧЖ раҳбарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига ушбу пулларни талаб қилган.

195views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жинояти иши доирасида ушбу корхона раҳбарига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига тамагирлик йўли $50 минг пора сифатида олган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида, очиқ суд мажлисида туман судининг судьяси Анвар Икромовнинг раислигида 1983 йилда туғилган илгари Учтепа туман прокуратурасида терговчи лавозимида ишлаган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди1993 йилда туғилган терговчининг бу иши  кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 210-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
195views0replies
0

Комментарии