Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йил 15 август куни тахминан соат 12:50 да, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасида Spark ҳайдовчиси йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Аммо, ҳайдовчи биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган. Оқибатда, пиёда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 1967 йилда туғилган, Г.К. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Автомашинада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланган. У 1990 йилда туғилган Ю.Р. экани аниқланди. Ҳозирда ҳайдовчи ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.