Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонда гаплашди

Икки мамлакат президентлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ташкил этиш ва ўтказишни муҳокама қилди.

178views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди. 
Мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди, минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, хусусан, Ўзбекистон ва Россиянинг ҳудудлари ва тадбиркорлари даражасидаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия етакчилари, энг аввало, амалий шерикликни аниқ, сифатли мазмун билан бойитиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш орқали мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.
Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Ўзбекистон президенти ва Россия президентининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек конструктив, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.
178views0replies
0

Комментарии