Поиск
RUUZ

Общество

Гулнора Каримованинг ноқонуний орттирган $131 миллионини қайтариш бўйича якуний битим имзоланди

Битим $131 млн АҚШ долларига тенг активларни Швейцариядан Ўзбекистонга қайтаришни, механизм ва мақсадларини белгилайди.

391views0replies
0

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2022 йил 16 августда Берн шаҳрида (Швейцария) Ўзбекистон ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланганлигини маълум қилади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 
Битимнинг имзоланиши илгари Г. Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млнАҚШ долларининг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.
Битимга мувофиқ, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг қуйидаги асосий принциплари белгиланмоқда:
  • очиқлик ва ошкоралик, реституция тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка очиқ эълон қилиш;
  • ушбу жараёнда фуқаролик жамиятининг иштироки;
  • қайтарилган маблағларни пировардида ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилиши;
  • Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида реституция масалалари бўйича доимий, самарали ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотнинг давом эттирилиши.
Ўзбекистон, Швейцария ва БМТ иштирокидаги уч томонлама реституция механизмига алоҳида эътибор берилади.
Реституция БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармалари тизимига кирувчи “Uzbekistan Vision 2030” кўп-шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.
391views0replies
0

Комментарии