Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ислом меросини ўрганишдаги хизматлари учун “Имом Бухорий” ордени таъсис этилди

Орден билан тақдирланган шахслар 21 миллион сўмгача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланадилар.

46views0replies
0

“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади:
  • “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
  • “Имом Бухорий” ордени.

“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:
  • хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
  • хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
  • халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
  • мамлакатнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.
“Имом Бухорий” ордени билан эса буюк ўзбек алломаларининг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:
  • илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
  • давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
  • диний уламолар;
  • олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.
“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.
46views0replies
0

Комментарии