Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда АТ "Халқ банки" собиқ ходимлари 111 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Улар ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга жойлаштирилиши керак бўлган нақд пулларни талон-торож қилишган.

78views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти Ахборот хизматининг хабар қилишича, АТ "Халқ банки" Андижон вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ "Халқ банки" Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш.лар жорий йилнинг 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олганликлари аниқланган.
Текширув давомида етказилган ва зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
78views0replies
0

Комментарии