• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 августа 2022

Жиззахда тез ёрдам автомашинасида сув ташилди

Тез ёрдам автомашинасида сув ташиган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

403
0
Видеодан кадр

Damas русумли тез тиббий ёрдам автомашинасига ичимлик суви тўлдирилган идишлар ортилаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Аниқланишича, ушбу тасвирдаги давлат рақами 25 106 LAA бўлган Damas автомашинаси Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган 2-сон оилавий поликлиникага бириктирилган тез тиббий ёрдам хизматига қарашли автотранспорт воситаси бўлиб, воқеа жорий йил 1 август куни, ҳайдовчи Ж.Ш. навбатчилигида содир бўлган.

Ҳайдовчи Ж.Ш. шу куни ўзига бириктирилган тез ёрдам автомашинасида яшаш хонадонига сув олиб борган.

Ҳайдовчи ичимлик сувини поликлиника олдидаги водопровод кранидан олаётган вақтда бинога ўрнатилган видеокамера тасвирига тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар якунида ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган Ж.Ш. лавозимидан озод этилган.

403
0