• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 августа 2022

Қашқадарёнинг икки туманида археология ёдгорликлари бузиб ташланди

Тарихий ёдгорликларнинг бузилиши натижасида давлат манфаатларига салкам 2 млрд сўмлик зарар етган.

428
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид “Чордангитепа” археология ёдгорлигининг бир қисми М.Ф. томонидан бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилгани ва давлат манфаатларига 315 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Бундан ташқари, Самарқанд туманидаги VI-VII асрларга оид “Номсизтепа” археология ёдгорлиги бир қисми номаълум шахслар томонидан бузилиши оқибатида, давлат манфаатларига 1,5 млрд сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Текшириш натижаларига кўра, жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

428
0