• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 августа 2022

Тошкентдаги боғчада 3 ёшли боланинг юзи куйиб кетди

Хусусий боғчада қаровсиз қолган тарбияланувчи аёллар сумкасида бўлган аёлларни кўзга суртувчи бўёғини ўйнаб, юз қисмига суртган.

948
0
Ижтимоий тармоқ

МТМ тарбияланувчисининг юз қисмида "қизариб куйиш" аломатлари мавжудлиги акс этган видео ижтимоий тармоққа сиздирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълумот берди.

Жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида, аёллар сумкасида бўлган аёлларни кўзга суртувчи бўёғини ўйнаб юз қисмига суртган.

Бу ҳолатни ушбу ташкилотда тарбиячи бўлиб ишловчи 38 ёшли З.А. кўриб қолиб, болани юзини тозалаш мақсадида, "тиббий воситалар"дан суртган. Натижада, вояга етмаган боланинг юз қисми қизариб, куйиш аломатлари мавжудлиги сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган.

Боланинг олган тан жароҳатини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Ҳозирги кунда Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

948
0