Поиск
RUUZ

Реклама

Coca-Cola шакарсиз машҳур ичимликнинг яхшиланган таъмини чиқарди

Ўзбекистон дўконлари расталарида янгиланган таъм ва янги дизайндаги Coca-Cola Zero Sugar пайдо бўлди.

241views0replies
0

Истеъмолчилар шакарсиз ва калориясиз ичимликдан чинакамига баҳраманд бўлишлари учун, рецептларини янгилаш ва такомиллаштириш устида олиб борилган доимий иш орқали таъми максимал даражада Coca-Cola Classic ичимлигига яқин бўлган такомиллаштирилган Coca-Cola Zero Sugar яратилди.
«Coca-Cola шакарсиз соғлом турмуш тарзини олиб борувчи ҳар бир киши учун машҳур муқобилдир. Янгича версия кўпроқ классик Coca'га ўхшайди, унда Coca-Cola'нинг ноёб рецепти ва анъаналарининг янги сирлари жам этилган. Биз учун истеъмолчиларга танлаш имкониятини бериш жуда муҳим, шунинг учун таркибида шакар бўлган Coca-Cola Classic билан бир қаторда, камроқ калория ёки шакарсиз ичимликларни истеъмол қилишни афзал кўрувчи инсонлар учун Coca-Cola Zero Sugar ичимлигининг янгиланган версиясини таклиф этамиз.
Умид қиламизки, аввал тақдим этилган мамлакатларда истеъмолчилар орасида катта талабга эга бўлган бу ичимликнинг такомиллаштирилган варианти бизнинг истеъмолчимизга ҳам ёқади» - дея изоҳ берди The Coca-Cola Company'нинг Ўзбекистондаги франчайзинг директори Серкан Дилек.
Coca-Cola Zero Sugar'ни классик қизил фонда қора логотип ажратиб туради, бу эса ичимликнинг шакарсиз версияси эканлигини аниқ кўрсатади.
Янги дизайннинг уйғунлигида Spencerian шрифтининг оқ ранги Coca-Cola Classic'ни, қора ранги эса Coca-Cola Zero Sugar'ни ифодалайди, уни ўзига хос қора қопқоқ ҳам ажратиб туради.
Тарихдаги биринчи Сoke Zero 2005 йилда сотувга чиққан ва 2017 йилда компания маҳсулот рецептини ўзгартириб, унга Coca-Cola Zero Sugar деб янгича ном берган.
Реклама ҳуқуқлари асосида
241views0replies
0

Комментарии