Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиши оқибатида вафот этди

Марҳумларнинг бутун оила аъзолари заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган .

628views0replies
0

Иллюстрация

Наманганда тарвуздан заҳарланиш оқибатида эр ва хотин вафот этгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу хабар юзасидан UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 11 август куни соат 09:30 атрофида Норин тумани, "Катта яйдоқ" МФЙ Ғ.Ғулом кўчасида яшовчи фуқаролар Ж.Х, унинг турмуш ўртоғи М.Э ва фарзандлари Г.Х, Р.Х ҳамда набиралари С.Р, У.Р.лар ўз яшаш хонадонида овқат ва туман "Деҳқон бозори" олд қисмидан сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақланиб, 09.08.2022 йилда истеъмол қилинган тарвуз маҳсулотидан заҳарланганликлари оқибатида Ж.Х. ва унинг турмуш ўртоғи М.Э.лар яшаш хонадонида вафот этишган.
Фуқаро Г.Х, Р.Х ва уларнинг фарзандлари туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган. Норин туманлараро СТЭБнинг 11.08.2022 йилдаги 71 ва 72-сонли дастлабки маълумотига кўра, марҳум Ж.Х. ва М.Э. ўлимига – номаълум агентдан (овқат маҳсулотидан) заҳарланиши, ички аъзолар шок ҳолати, қонни суюқ ҳолда бўлиши, сурункали юрак ишемик касаллиги, ўткир мия ўпка шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Фуқаро Ж.Х. ва М.Э.ларнинг вафот этганлиги, фуқаро Г.Х. ва унинг фарзандларини ҳамда синглиси Р.Х. заҳарланганлиги сабабига аниқлик киритиш учун, махсус билим талаб қилишини инобатга олиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
628views0replies
0

Комментарии