Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда маст эркак "участковой"ларни пичоқ билан қувлади

Маст эркак иккала қўлининг билак соҳасини кесиб ўзига тан жароҳати етказган.

519views0replies
0

Жорий йилнинг 13 август куни соат 23:00 атрофида тунги хизматда бўлган Янгиҳаёт тумани ИИБ икки нафар профилактика инспекторлари тушган хабарга кўра, хонадонларнинг бирига боришган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Профилактика ходимлари чақирув бўлган хонадонга етиб келишганда у ерда пробация хизматида ҳисобда турувчи 35 ёшли маҳкум маст ҳолда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, қувиб юрганини кўришган ва уни тинчлантирмоқчи бўлишган.
Бироқ, маҳкум ходимларга фаол қаршилик кўрсатган ва бу жараёнга унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси аралашиб, профилактика инспекторларининг хизмат кийимларини йиртишган.
Шу пайтда маҳкум уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, иккала қўлининг билак соҳасини кесиб ўзига тан жароҳати етказган ва профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилиб, уларни қувлаган.
Шу вақт, профилактика инспекторлари томонидан қўшимча ёрдам кучи ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган ва жабрланган маҳкум шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.
519views0replies
0

Комментарии