Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига боради

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради. Президент шунингдек, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.

132views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Саудия Арабистонига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда хабар берган.
17-18 август кунлари Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради. Бу охирги 30 йил ичида давлат раҳбарининг ушбу мамлакатга илк ташрифи.
Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Алоҳида эътибор “яшил иқтисодиёт”, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Шу билан бирга президент Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти 22 август куни ўтказилади.
Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қилади, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатади, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қилади.
132views0replies
0

Комментарии