Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ёшларга хусусий IT-йўналишидаги ўқув курсларида ўқиши учун таълим кредити берилади

Кредит имтиёзли давр билан 4 йил муддатга Ўзбекистон фуқароси ва Ўзбекистонда доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ёшларга ажратилади.

131views0replies
0

president.uz

2022 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади. Бу тўғрисида президент қарори қабул қилинди. 
Қайд этилишича, таълим кредити БҲМнинг 65 бараваригача миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистонда доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ёшларга ажратилади.
Расмийлаштирилиши ва унинг қайтарилишида кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олишга ажратиладиган таълим кредити учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг сўровларига асосан уларга Марказий банкнинг асосий ставкасида ахборот технологиялари соҳасида ёшлар таҳсил олишига таълим кредити ажратиш учун мазкур ставкадан 4 фоиз бандга паст бўлган ставкада депозит жойлаштиради.
Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда депозит маблағлари ва ахборот технологиялари соҳасида ёшларнинг таҳсил олиши учун таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Шунингдек, АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқа банк” ва “Микрокредитбанк” АТБнинг 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.
131views0replies
0

Комментарии