Поиск
RUUZ

Общество

Келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп пойтахтда қайд этилди

Давлат статистика қўмитаси ярим йилда мамлакатда қайд этилган никоҳлар тўғрисида маълумот берди.

220views0replies
0

Иллюстрация / Адлия вазирлиги

Келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 5 501 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган.
Бу ҳолат ҳудудлар кесимида қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Р. – 508 та
— Андижон вилояти – 201 та
— Бухоро вилояти – 568 та
— Жиззах вилояти – 163 та
— Қашқадарё вилояти – 478 та
— Навоий вилояти – 192 та
— Наманган вилояти – 212 та
— Самарқанд вилояти – 502 та
— Сурхондарё вилояти – 478 та
— Сирдарё вилояти – 143 та
— Тошкент вилояти – 468 та
— Фарғона вилояти – 306 та
— Хоразм вилояти – 549 та
— Тошкент шаҳри – 733 та
220views0replies
0

Комментарии